Аввалом бор Ассалому алейкум, умримда биринчи бор карантин пайтида "Credit Asia"дан телефон харид қилган едим. Аввалига хурсандчилигимни чеки йўқ еди. Аммо бу хурсандчилик узоққа бормади. Сабаби (телефон хитойники бўлса керак) телефон (заводской брак) чиқди. "Credit Asia" бу масалада ёрдам бермаслигини, Сервис - центр га боришимни айтди. Аммо сервис - центр кредитга "Credit Asia" дан олгансиз шикоятни хам бошқа нарсани хам уларга йўналтиринг деди. Ўртада сарсон бўлдим, охири ўзимни хисобимдан ремонт қилдирдим. Хозир хам 19.06.2024 таъмирталаб холатда, уста иш хаққи 900.000 минг деди. Афсуски охирги ремонтга беришим, кейин телефонни сотаман ва қайтиб "Credit Asia"га бирон бир махсулот учун бормайман. Саломат бўлинг!